«Ёмон» холестерин – юрак учун хатар
Пенсильвания штатидаги олимлар ҳар куни битта авокадо ейиш танада «ёмон» холестерин миқдорини камайтириб, у билан боғлиқ юрак-қон томир касалликлари хавфини пасайтиради, деган хулосага келишди. Бу ҳақда «EurekAlert» пресс-релизида маълум қилинган.
Тадқиқотда семизлик ёки ортиқча вазндан қийналаётган 45 киши иштирок этган. Тажриба бошида кўнгиллилар икки ҳафта давомида кўп миқдорда ёғ ва углеводлар билан озиқланишди. Сўнгра қатнашувчилар учта соғломлаштирувчи парҳездан бирини танлашди: ёғи кам, ёғи ўртача ёки кунига биттадан авокадо ейиш.
Беш ҳафта ўтгач авокадо истеъмол қилган қатнашчиларда бошқаларга қараганда паст зичликдаги липопротеин даражаси энг кам бўлиб чиқди. Бундан ташқари, уларда лютеин антиоксиданти даражаси кўпайган.
«Ёмон» холестерин деб паст зичликдаги липопротеин билан боғлиқ холестеринга айтилади. Қонда паст зичликдаги липопротеиннинг юқори даражаси атеросклероз ривожланиши хавфи ортиши билан боғлиқ. Юқори зичликдаги липопротеинлар «яхши» холестерин ташувчилари ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter