Ливанда ҳам прокуратура бор: Карлос Гонга «ташриф қоғози» келди
Кеча матбуот анжумани ўтказган «Renault-Nissan-Mitsubishi» альянси собиқ раҳбари Карлос Гонни бугун Ливан Бош прокуратураси чақиртирди.
«Бош прокурор Ҳассан Увайдот Карлос Гонни Байрутга сўроққа чақирди», — дейилади маҳкама тарқатган хабарда.
NNA агентлиги қўшимча қилишича, бош прокурор йўқлашидан мақсад Карлос Гонга Японияда қўйилган айбловлар билан боғлиқ.
Маълумот учун: Карлос Гон $80 миллиондан ортиқ солиқни тўламаганликда айбланиб, 2018 йилнинг ноябрида Японияда ҳибсга олинганди. 2019 йилнинг 31 декабр куни эса, уй қамоғида ва полиция назорати остида бўлишига қарамай, Япониядан Ливанга қочиб келганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter