Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўловчиси юрак ҳуружига учраган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Йўловчиси юрак ҳуружига учраган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Деҳли-Чикаго йўналишида AI-127 рейсини амалга ошираётган «Air India» авиакомпанияси самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлди.

Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Самолётда бўлган 86 ёшли аёл юрак ҳуружига учраган. Шундан сўнг экипаж энг яқин муқобил аэродромга боришга қарор қилди.

Соат 06:44 да «Air India» авиакомпаниясининг самолёти Тошкент аэропортига қўнди. Йўловчи ва унинг ҳамроҳи тез тиббий ёрдам машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган.

«Air India» авиакомпанияси самолёти ҳозирда Тошкент аэропортидан учишга ҳозирланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг