«Йўлни ўзгага бўшатиш фурсати етганини англаш муҳим» — Шотландия биринчи вазири истеъфога чиқмоқда
Шотландиянинг биринчи вазири ва Миллий партия етакчиси Никола Стержен истеъфога чиқишини эълон қилди.
Биринчи вазирликдан кетишини маълум қиларкан, Стержен бу лавозим «дунёдаги энг яхши иш» эканини, бу лавозимда «оғир соатлар ва кунларни» бошдан кечирганини таъкидлади.
«Йўлни ўзгага бўшатиш фурсати етганини инстинкт даражасида англаш ўта муҳим», — деди Стержен.
Никола Стержен расман қайси санадан истеъфога чиқиши ҳозирча номаълум.
Маълумот учун: Никола Стержен (1970 йилда туғилган) — Шотландия тарихидаги саноқ бўйича бешинчи, аёллар орасида эса илк Биринчи вазир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter