Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўлларда ҳушёрликни оширамиз! Қамчиқ ва Тахтақорачада қор ёғмоқда

Йўлларда ҳушёрликни оширамиз! Қамчиқ ва Тахтақорачада қор ёғмоқда

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ расмий телеграм канали орқали ҳайдовчиларни огоҳликка чақирди. Чунки мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида, хусусан, Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида қор ёғишни бошлаган.

Қамчиқ довонидан ўтган автомобил йўлининг 235–240 километрларида  (икки туннел оралиғи) майдалаб қор ёғишни бошлагани айтилади.

Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланиш сўралган.

Шу билан бир пайтда Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довонининг айрим ҳудудларида майдалаб қор ёғмоқда. Йўллар ҳолати яхши. Ҳайдовчилардан:

  • тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда;
  • оралиқ масофани сақлаб;
  • ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш сўралган.

Об-ҳаво шароитини инобатга олиб, агар зарурат бўлмаса, тунги вақтда довон йўлида ҳаракатланмаслик тавсия қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг