Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўл бермасликнинг оқибати яхши бўлмади

Йўл бермасликнинг оқибати яхши бўлмади

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида ЙТҲ содир бўлди.

Мазкур ҳодиса 2024 йил 11 январь куни соат 09:00 ларда туманнинг Ахмад Югнакий кўчасида Lacetti русумли автомашинаси  иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб, асосий йўлдан келаётган Lada Vesta русумли автомашинасига йўл бермаслиги оқибатида юзага келган.

Натижада Lada Vesta транспорт воситаси ағдарилиб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, дейилади ИИББ ЙҲХБ хабарида.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг