Йирик савдо дўконлари ва дорихоналардаги нарх-наволар ҳам назоратга олинди - Бош прокуратура
Мамлакатда COVID - 19 коронавируси инфекцияси кенг тарқалишини олдини олиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш шароитида Тошкент шаҳар деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигига ҳамда нарх-навонинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик Бош прокуратура томонидан назоратга олингани хабари берилган эди.
Шу мақсадда тегишли ҳудудларга бириктирилган Бош прокуратура масъул ходимларига энди йирик савдо дўконлари ва дорихоналарда зарур тиббиёт воситалар таъминоти ва нархлар сунъий оширилишига йўл қўймаслик вазифаси ҳам топширилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов қўшимча равишда маълум қилди.
Бош прокуратура масъуллари бозорлар, савдо дўконлари ва дорихоналарга етказиб берилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги, савдо қоидаларига риоя этилиши, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан ҳам назорат тадбирларини олиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter