Йирик астероид Ердан 6 млн км. узоқликда ўтиб кетди
Диаметри 550 метр атрофидаги 1998 HL1 астероиди 26 октябрь кечаси Ердан 6,21 млн. км. узоқликда ўтиб кетди, дея хабар берди «Space.com».
Бу Ер ва Ой ўртасидаги масофадан ўн карра узоқроқ.
Гарчи астероид шунча узоқдан ўтган бўлишига қарамасдан, NASA 1998 HL1 ни сайёрамиз учун потенциал хавф туғдирувчи осмон жисмлари тоифасига киритган. Ушбу астероид яна қайтади, агентлик хабарига кўра, бу воқеа 2140 йилнинг октябрь ойида 6,1 млн. км. узоқликда содир бўлади.
Шу тобгача олимлар ўлчамлари 140 метрдан катта бўлган, Ерга 7 млн. километргача яқинлашувчи 8 мингта атрофида астероидни аниқлашган. NASA сайёрашуноси Линдли Жонсоннинг айтишича, ўлчамлари 20 метргача бўлган ва ҳали аниқланмаган астероидлар сони бир неча миллионтага етиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter