Йилнинг энг яхшилари учун номзодлар эълон қилинди
Халқаро футбол федерацияси — ФИФА «Йил ўйинчиси» соврини учун бериладиган мукофот учун финалчи номзодларни эълон қилди.
Ушбу рўйхатдан ўрин олган футболчилар: Криштиану Роналду («Ювентус», Португалия терма жамоаси), Лука Модрич («Реал», Хорватия терма жамоаси) ва Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср терма жамоаси).
ФИФА июль ойида 10 нафар номзодни эълон қилган эди. Ушбу рўйхатда Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Эден Азар («Челси»), Ҳарри Кейн («Тоттенхэм»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Лионель Месси («Барселона») ва Рафаэль Варан («Реал») каби футболчилар бор эди.
Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун Златко Далич (Хорватия терма жамоаси), Дидье Дешам (Франция терма жамоаси) ва Зинедин Зидан («Реал» Мадрид) кураш олиб боради.
Ушбу соврин эгаси 24 сентябрь куни Лондонда ташкил этиладиган «The Best FIFA Football Awards» маросимида ўз эгасига топширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter