Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йил якунида пенсиялар ошиши кутилмоқда

Йил якунида пенсиялар ошиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилган Қонун лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияларни тўлаш муддати икки баробарга, яъни 12 ойдан 24 ойгача узайтирилмоқда.

Бундай пенсионерлар йилига 820 нафарни ташкил этади. Уларга тўланмаган пенсия миқдори эса 15 миллиард сўмни ташкил этади.

Шунингдек, мажлисда иштирок этган Пенсия жамғармаси директорининг ўринбосари Зохидхўжа Турсуновнинг маълум қилишича, 2023 йил якунигача пенсиялар миқдорини ошириш режалаштирилган.

Пенсияларни йиллик инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб, ошириб бориш назарда тутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг