Йил бошидан буён Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ эгизаклар туғилган – статистика
Ўзбекистонда 7 ойда 10 621 нафар эгизаклар туғилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шундан 250 нафарини 3 ва ундан ортиқ эгизак туғилганлар ташкил этган.
2022 йилнинг 7 ойида ҳудудлар кесимида энг кўп 2 нафар эгизак Самарқанд (1 245 нафар), Қашқадарё (1 071 нафар) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри (976 нафар)да туғилган.
Шунингдек:
- Наманган вилояти – 944 нафар;
- Фарғона вилояти – 929 нафар;
- Сурхондарё вилояти – 897 нафар;
- Андижон вилояти – 889 нафар;
- Тошкент вилояти – 872 нафар;
- Бухоро вилояти – 507 нафар;
- Жиззах вилояти – 489 нафар;
- Қорақалпоғистон Р. – 461 нафар;
- Хоразм вилояти – 459 нафар;
- Навоий вилояти – 354 нафар;
- Сирдарё вилояти – 278 нафар.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда январь-июнь ойларида 8 527 нафар эгизаклар туғилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter