Йил бошидан бери Россия армиясига қанча аскар қабул қилингани айтилди
2023 йил бошидан буён 357 мингдан ортиқ киши Россия Қуролли Кучларига қабул қилинди. Бу рақамни мамлакат Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
«Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 1 январдан ҳозирги кунгача 357 мингдан ортиқ киши қўшинларга қабул қилинган», — деб ёзади сиёсатчи.
Унинг сўзларига кўра, бу рақамга заҳирадаги қўшинлардан келган ва шартнома тузганлар, шунингдек, Россия Қуролли кучларига кирган кўнгиллилар киради.
5 октябр куни Россия президенти Владимир Путин 335 минг россиялик мамлакат Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Украинада уруш бошлангач, Россия катта йўқотишларга учрагани айтиб келинади. АҚШ разведкасига кўра Россия қарийб 120 минг, Украина томонига кўра, 250-260 минг аскар йўқотган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter