Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йиғлоқи боланинг ота-онаси қўшниларидан меҳр ва совға олишди

Йиғлоқи боланинг ота-онаси қўшниларидан меҳр ва совға олишди

ru.freepik.com

Австралиядаги ёш ота-она ташвишли кунларни бошдан кечирмоқда, чунки уларнинг чақалоғи жуда йиғлоқи.

Албатта, эр-хотин эртами-кечми боланинг йиғлоқилиги қўшниларнинг тинчини бузишидан хавотирда. Аммо эр-хотин қўшнилари ҳақида нотўғри хулоса чиқаргани тезда аниқ бўлди. Бир куни улар эшик олдига қўйиб кетилган совға – тагликлар, болалар учун гигиена салфеткалари тўпламига дуч келишди. Яна совғалар орасида мактуб ҳам бор эди. Хатда қўни-қўшнилар йиғлоқи бола билан қийналаётган ота-оналарга ҳамдард экани, уларни қўллаб-қувватлаши баён этилган эди.

Бу воқеани интернетга жойлаган ёш она йиғлаб юборишига сал қолганини тан олди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам қаттиқ таъсирланишди. Кўриниб турибдики, яхши қўшничилик муносабатлари шундай бўлиши керак. Афсуски, бунга ҳар доим ҳам эришиб бўлмайди...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг