Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йигит меҳнат таътили учун ўзини ўзи ўғирлади

Йигит меҳнат таътили учун ўзини ўзи ўғирлади

Фото: «Coolidge Police»

Американинг Aризона штатида истиқомат қилувчи Брэндон Соулз ишдан бироз дам олиш учун ўзининг ўғирланишини уюштирди. Бу ҳақда 23 февраль куни «Daily Star» хабар берди.

Йигит ўзини боғлаб, йўл четига ётиб олган ва кимдир уни топишини кутган. Кўп ўтмай полициячилар уни пайқаб қолишган. Расмийларни ниқобли кимсалар бошига уриб, йўлга улоқтирганини айтиб алдади.

Брэндоннинг сўзларига кўра, уни пул учун «ўғирлашган». Эмишки, отасининг шаҳарда яшириб қўйган пуллари бор экан.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари йигит ишлайдиган шиналар ишлаб чиқарадиган заводда ўрнатилган видеокамералардаги ёзувлар ҳамда у топилган жой яқинида ўрнатилган камералардаги ёзувларни текширишди.

Шундан сўнг Брэндонни сўроқ қилиш учун қайта чақиришди. Шунда у ўғирлаш ҳақидаги ҳикояни тўқиб чиқарганини тан олди.

Детективлар тўплаган далиллар аслида бу одамга ҳужум бўлмаганлигини ва уни ҳеч ким ўғирламаганлигини тасдиқлади. Натижада ўша куни кечаси йигит ёлғон хабар беришда гумон қилиниб ҳибсга олинди.

Бир неча кундан сўнг полиция ҳибсга олинган йигитни озод қилди. Энди дам олиш учун вақти жуда кўп: шиналар заводидан ҳайдалди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг