ЙҲҚ бўйича жарима баллари тизими 1 июндан ишга тушади (жадвал)

2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари тизими ишга тушади.
Бу борада жорий йил 6 май куни Ҳукуматнинг 296-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланган. Унга кўра, қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тартиби, баҳолаш жадвали, жарима балларини ҳисоблаш ҳамда ушбу жараён бўйича мурожаат қилиш тартиблари белгиланди.
Қайд этилишича, ушбу тизимнинг босқичма-босқич жорий этилишини аъминлаш мақсадида жарима баллари транспорт воситаларини бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида ҳисобланади.
Ушбу ҳужжат билан ИИВга 2025 йил 1 июнга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда жарима баллари ҳисоблашнинг «E-jarimaball» модулини ишлаб чиқиш ва амалиётган жорий қилиш вазифаси топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter