Яхши фильм қандай суратга олинади? Формуласи топилди
Ҳамкорликда ўрганиш ўтказган Буюк Британия ва АҚШ олимлари яхши пул келтирадиган фильмлар учун сценарий «формуласи»ни маълум қилишди. Бу ҳақда «Life.ru» хабар бермоқда. Тадқиқот натижалари АҚШдаги Корнелл университетида эълон қилинди.
Тадқиқот учун турли сюжет йўналишлари орасидан асосий олтитаси олинди: эмоционал тетиклик билан юқорига доимий бир текис ҳаракат («камбағалликдан бойлик» томон); инқироз сари бетиним ва бир текис ҳаракат («Ромео ва Жульетта»); кескин қулашдан сўнг тикланиш («Чўқинтирган ота); тез парвоздан сўнг ҳалокат (Икар ҳақидаги қадимги юнон афсонаси); кўтарилиш-қулаш-кўтарилиш («Золушка»); қулаш-кўтарилиш-қулаш (Эдип ҳақидаги афсона).
Шу йўсиндаги жами 6147 та фильмнинг касса йиғимларини ўрганган тадқиқотчилар кескин қулашдан сўнг тикланиш йўналидаги фильмлар энг кўп пул тўплаганини аниқлашди. Масалан, «Чўқинтирган ота», «Тиғ бўйлаб югурувчи» ёки «Муртадлар» фильмлари.
Олимларнинг таъкидлашича, тез парвоздан сўнг ҳалокат (Икар афсонаси) тоифасидаги фильмлар кичик бюджетли фильмлар сирасига киради. Аксинча, инқироз томон бетиним бир текис ҳаракат («Ромео ва Жульетта») йўналишидаги сюжетлар йирик бюджетли фильм олиш учун яхши манба саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter