Бирйўла икки хотини учун 220 млн. сўм алимент пуллари олдиндан тўланди
Мажбурий ижро бюроси томонидан долзарб бўлган алимент тўловларини ундириш даврида, ўз масъулиятини тўла ҳис этган ёки аксинча алиментдан қочиш учун турли йўлларни қидираётган шахслар кўплаб учрайди.
Аммо, ўз масъулиятини ҳис этган оталар ҳам бор. Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 24.04.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор А.Р. дан ундирувчилар — собиқ турмуш ўртоқлари Л.К. ва Д.С. фойдасига вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ҳар бири учун 1/6 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида томонлар ўзаро келишиб, ижро иши юзасидан олдиндан 5 йил учун ҳар бир ундирувчи фойдасига 110 млн. сўмдан, жами 220 млн. сўм алимент пуллари ундириб берилди ва иш якунланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter