Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яширин иқтисодиёт сабаб бюджет йилига 30 трлн сўм йўқотаётгани айтилди

Яширин иқтисодиёт сабаб бюджет йилига 30 трлн сўм йўқотаётгани айтилди

Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтаётган йиғилишда бугунги кундаги энг долзарб масаласи бўлган яширин иқтисодиёт хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

«Таҳлиллар хизматлар, қурилиш, саноат соҳаларида ўнлаб триллион сўмлик маҳсулот «соя»да қолаётганини кўрсатмоқда.

Бу орқали ялпи ички маҳсулотга 135 триллион сўм, бюджетга 30 триллион сўм тушум йўқотилмоқда.

Масалан, қурилиш корхоналарининг 41 фоизи ҳисоботида фақат 1 нафар ишчисини кўрсатган. Ваҳоланки, бу корхоналар ўтган йилни ўзида 4 триллион сўмлик қурилиш ишларини бажарган.

Ёки камида 25 гектардан ери бор 5 мингта мева-сабзавотчилик фермер хўжалигида 1 тадан расмий ишчи рўйхатдан ўтган», – деди давлат раҳбари.

Шунингдек, «соя»даги иқтисодиётнинг тадбиркорлик фаолиятига катта тўсиқ бўлаётгани таъкидланди.

«Бир нарсани аниқ тушуниш зарур. Яширин иқтисодиёт, авваламбор, тўғри ишлаётган тадбиркорлар фаолиятига катта тўсиқ бўлаяпти.

Бугунги кунда интизомли тадбиркорлар «қани адолатли рақобат» деган ҳақли эътирозларини кўп-кўп айтаяпти», – деди Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг