Яшин уришидан 69 та от нобуд бўлди — Қозоғистон
Кеча, 19 июнь куни Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти Қарқарали туманида кўнгилсиз ҳодиса юз берди — яшин уришидан 69 та от нобуд бўлди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.
«Patriotkaragandy» хабарига кўра, табиат ҳодисаси оқибатида нобуд бўлган отларнинг 20 таси тойлар бўлган.
Ҳодиса Жарли қишлоғида, Қарқарали шаҳридан 60 километр узоқликда юз берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter