Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Яшил ҳудуд»дан «сариқ ҳудуд»га ўтиш мумкинми?

«Яшил ҳудуд»дан «сариқ ҳудуд»га ўтиш мумкинми?

Фото: Xabar.uz

Ушбу саволга ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов жавоб қайтарди:

– Вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар ўз кучида. Бироқ қуйидаги ҳолатларда ҳудудга кириш ва чиқишга рухсат этилган:

  • доимий рўйхатдан ўтган ҳолда ҳудудда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган ходимлар;
  • фермер ва деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва кўкат маҳсулотларини жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларга рухсат берилган.

Эслатиб ўтамиз, республика ҳудудлари жорий йилнинг 11 майидан эътиборан ТУМАН ВА ШАҲАРЛАР ДАРАЖАСИДА тоифаларга ажратилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг