Яшаш учун энг қулай шаҳарлар аниқланди (топ-10)

Копенгаген.
Economist Intelligence Unit (EIU) Британия таҳлил маркази дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари рейтингини тузди. Рейтингга 173 та шаҳар киритилди, деб ёзмоқда CNN.
Рейтингда соғлиқни сақлаш, таълим, барқарорлик, инфратузилма сифати ва атроф-муҳит каби омиллар ҳисобга олинган.
Копенгаген (Дания) жаҳондаги яшаш учун энг қулай шаҳар дея эътироф этилди. Дания пойтахти барқарорлик, таълим ва инфратузилма бўйича энг яхши балларни тўплади (100 имкониятдан 100 балл), қолган тоифаларда ҳам тўплаган баллари 90 дан юқори. Шаҳарнинг умумий индекси — 98 балл.
Сўнгги уч йилда етакчилик Венага тегишли эди. Австрия пойтахти индекси (97,1) бўйича Цюрих (Швейцария) билан тенглашиб, бу икки шаҳар иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади. Эътиборли жиҳати, Тейлор Свифтнинг 2024 йил августидаги концертида портлаш таҳдиди ҳамда 2025 йилда темир йўл станциясига ҳужум хавфи пайдо бўлгани Венанинг рейтингини пасайтириб юборган.
Дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари етакчи ўнлигига Мелбурн (Австралия), Женева (Швейцария), Сидней (Австралия), Осака (Япония), Окленд (Янги Зеландия), Аделаида (Австралия), Ванкувер (Канада) ҳам киритилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter