Яқин қариндошларга тегишли транспортни ишончномасиз бошқариш тартиби белгиланди
Нотариат тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ҳукуматнинг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Унга кўра, транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) транспорт воситасини нотариал тасдиқланган ишончномасиз бошқаришига рухсат берилди.
Бунда транспорт воситаси эгасининг талаби билан суғурта компаниялари томонидан суғурта полисида қариндошлик даражаси кўрсатилади.
Шунингдек, қарор билан суғурта полиси бланкасининг янгиланган шакли тасдиқланди.
Қарор билан Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартиришларга кўра, ДЙҲХХ органлари томонидан суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлардан транспорт воситасини бошқариши ҳақида ишончнома ҳамда қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter