Электрон ишончномани онлайн бекор қилиш хизмати ишга тушди
My.gov.uz порталида «Автотранспорт бошқаруви учун жисмоний шахсларга тақдим қилинган электрон ишончномани бекор қилиш» хизмати ишга туширилди.
Қайд этилишича, энди мулкдорлар автотранспорт бошқаруви учун расмийлаштирган электрон ишончномани масофадан туриб бекор қила олишади.
Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz порталидан олинган ишончноманинг серияси ва рақамини киритиш лозим. Хизмат учун ҳақ олинмайди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябридан my.gov.uz орқали автотранспортни бошқариш учун электрон ишончнома расмийлаштириш хизмати ишга туширилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter