Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яқин қариндошлар машинани ишончномасиз ҳайдаши мумкин

Яқин қариндошлар машинани ишончномасиз ҳайдаши мумкин

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтган.

Анжуманда қуйидагича савол берилган:

— Яқин қариндошлар ишончномасиз машина бошқариши мумкинми? Президент қарорида 1 октябрдан мумкин дейилди. Лекин ҳозирча қонуности ҳужжатларига ўзгариш киритилмади, тартиби тасдиқланмади. Шунга кўра, фуқароларимиз бугун яқин қариндошларининг машиналарини ишончномасиз бошқара оладими?

Ушбу саволга ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати раҳбари Акмал Юнусов жавоб берган:

— Ҳақиқатан ҳозирда қарор лойиҳалари тасдиқланиш арафасида. Шунга қарамасдан, бугунги кунда ҳам фуқаролар суғурта полисида исм-фамилияси кўрсатилган бўлса ёки суғурта полиси умумий бўлса, яқин қариндошларининг машиналарини ишончномасиз бошқариши мумкин, бунга тўсқинлик йўқ.

Блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг қўшимча қилишича, агар суғурта полиси умумий олинган бўлса ва унда фамилиялар кўрсатилмаган бўлса, унда яқин қариндошликни исботлаш тартиби қандай бўлади, деган саволга ҳали расмий ҳужжат қабул қилинмагани учун аниқ жавоб берилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг