Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япониянинг энг кекса маликаси шифохонага ётқизилди

Япониянинг энг кекса маликаси шифохонага ётқизилди

Фото: «24.kz»

Японияда император оиласининг энг кекса аъзоси, малика Юрико Микаса Токио шифохонасига ётқизилди. Шифокорлар унга «юрак бўлмаси фибрилляцияси» ташхисини қўйишди. Бу ҳақда император саройи маъмуриятига асосланиб Kyodo хабар берди.

ОAВ маълумотларига кўра, 97 ёшли Юриконинг аҳволи оғир деб баҳоланмаяпти. У бир ҳафта шифокорлар назоратида бўлиши айтилмоқда.

Қайд этилишича, малика ўтган йили кузда ҳам шифохонага тушганди. Ўшанда унга пневмония ва юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Икки ҳафтадан сўнг император оиласи аъзоси шифохонадан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Юрико Микаса Япониянинг фахрий императори Aкихитонинг аммаси ва мамлакатнинг амалдаги императори Нарухитонинг амма-бувиси ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг