Япониядаги тўфонда ҳалок бўлганлар сони 39 кишига етди
Японияда «Хагибис» тўфони қурбонлари сони 39 кишига етди. Сўнгги маълумотларга қараганда, 17 нафар фуқаро бедарак йўқолганлар рўйхатида.
Табиий офат қурбонлари сони тинмай ошмоқда, қутқарувчилар ҳалок бўлганларнинг жасадларини топишмоқда. Бугун «Свободная пресса» тарқатган хабарга кўра, 189 нафар инсон тўфон оқибатида жароҳат олган.
Қарийб 136 мингта уйга ичимлик суви, 4 мингта уйга электр узатилиши ҳануз тикланган эмас. Япониянинг тўфондан зарар кўрган ҳудудларида авария-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter