Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда яна бир киши Moderna вакцинасидан ҳалок бўлди

Японияда яна бир киши Moderna вакцинасидан ҳалок бўлди

Японияда илгари таркибида номаълум моддалар аниқларган Moderna компанияси ишлаб чиқарган вакцина билан боғлиқ яна бир ўлиб ҳолати қайт этилган. Бу ҳақда NHK WORLD News маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, қурбон 40 ёшли эркак бўлиб, 11 август куни вакцина қабул қилиб, орадан бир кун ўтиб, вафот этган. Бу учинчи бор ўлим ҳолати қайд этилиши. Унгача 38 ва 30 ёшли икки эркак худди шу каби вакцинадан вафот этгани тасдиқланганди.

Moderna компанияси ўтган ҳафта ЖССТга вакциналарни ишлаб чиқариш жараёнидаги ишқаланиш натижасида пўлат зарралари вакцина таркибига қўшилиб кетганини тан олган.

Август ойининг ўрталаридан бошлаб Япония бўйлаб эмлаш жараёнларида Moderna вакцинасининг муҳрланган флаконларида номаълум моддалар аниқланган. Саккизта эмлаш марказининг Айти, Гифу, Ибараки, Сайтама ва Токио пунктларида 39та шу каби ҳолат аниқланган.

Кейинчалик 29 август куни яна бир партияда номаълум моддалар аниқлангани маълум қилинган. Марказларда тарқатилган 1,63 миллион доза вакцина билан эмлаш бутунлай тўхтатиб қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг