Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда император қизининг вояга етганлиги шарафига маросим ўтказилди

Японияда император қизининг вояга етганлиги шарафига маросим ўтказилди

Фото: «Thegoaspotlight.com»

Япония императори Нарухитонинг ягона қизи малика Aико якшанба куни император оиласининг вояга етган аъзолари сафига қўшилиши муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда иштирок этди. Унда маликага Император оиласи вакилига 20 ёшга тўлгани муносабати билан бериладиган тасмали «Муқаддас тож» ордени топширилди.

Маросимдан сўнг шоҳона либосда тасмали орден тақиб олган малика Aико журналистлар олдида пайдо бўлди. Унинг сочлари олмос тиара билан безатилган баланд соч турмагига йиғилганди. Видеоёзув NHK телеканали томонидан эфирга узатилди.

Малика Aико махсус тадбирлар учун тақиладиган олмос тиарани холаси, собиқ малика Саякодан олиб турди. Чунки коронавирус эпидемияси билан боғлиқ чекловлар туфайли янги тақинчоқ ҳали тайёрланмайди.

Малика Aико Японияда 20 ёшга тўлганлиги муносабати билан табриклаган журналистларга бироз хижолат бўлиб жилмайиб миннатдорчилик билдирди.

Эрталаб малика синто зиёратгоҳларини зиёрат қилди, кейин эса бобоси ва бувиси – фахрий император Aкихито ва фахрий император Мичиконинг қароргоҳига йўл олди. Телеканалнинг аниқлик киритишича, малика Aико коронавирус эпидемияси сабабли улар билан бир йилу тўққиз ой давомида кўришмаган.

Шундан сўнг малика Aико саройга қайтиши керак, у ерда император оиласининг бошқа аъзолари, жумладан, амакиси, валиаҳд шаҳзода Aкисино, шунингдек, Япония Бош вазири Фумио Кисида табрикларини олиши режалаштирилган.

Балоғат ёшига етгач малика Aико император уйи аъзоларига юкланган барча расмий вазифаларни бажариши керак. Малика Aико қонуний равишда тахтни мерос қилиб олиш ҳуқуқига эга эмас, чунки император тахти фақат эркакларга мерос бўлиб ўтиши мумкин. Шунинг учун тахтга, биринчи навбатда, Нарухитонинг укаси шаҳзода Aкисино чиқди. У, шунингдек, тахтнинг иккинчи навбатдаги вориси, 15 ёшли шаҳзода Хисахитонинг отаси ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг