Япония ҳукумати истеъфога чиқди
Япония ҳукумати тўлиқ истеъфога чиқди, бош вазир Синдзо Абэ Вазирлар маҳкамасини янгитдан тузади. Бу ҳақда «Киодо» агентлиги хабар берган.
Янги ҳукуматда 18 та вазирнинг фақат учдан бир қисми ўз лавозимини сақлаб қолиши кутилмоқда. Хусусан, Абэнинг ўринбосари, молия вазири Таро Асо, Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга, ташқи ишлар вазири Таро Коно каби амалдорлар ўз ўрнига қайтарилиши тахмин қилиняпти.
Янги ҳукумат мамлакат императори тасдиғидан сўнг расман шаклланган ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter