Январда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ошди

Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси 2019 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражасини эълон қилди.
Унга кўра, асосий турдаги деярли барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ошган.
Нархларининг ўсиши борасидаги етакчилик мева-сабзавот маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келади: ой давомида ўртача 8,3 фоизга қимматлашиш.
Кейинги ўринни спиртли ичимликлар маҳсулотлари (3,7 фоиз) эгаллаган.
Алоҳида гуруҳлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индексини қуйида кўриш мумкин:

2019 йил январь ойида ҳам асосий турдаги нон маҳсулотлари нархлари қимматлашишда давом этди:
- ун, нон ва нон маҳсулотлари, гуруч, ёрма ва дуккакли маҳсулотлар нархлари ой давомида 0,2 % дан 3,7 % оралиғида қимматлашди.
Ой давомида буғдой уни нархи Қорақалпоғистон Республикаси (6,9 %) ва Сурхондарё вилоятида (5,5 %) сезиларли даражада қимматлашганлиги кузатилган бўлса, минимал суръатда ошганлиги эса Хоразм вилоятида қайд этилган (0,6 %). Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги нархлар ой давомида ўзгаришсиз қолган.
Олий навли буғдой унидан нон нархлари уч ҳудудда ошган: булар, Қорақалпоғистон Республикаси (13,3 %), Сурхондарё вилояти (9,6 %) ва Тошкент шаҳрида (13,1 %). 1-навли буғдой унидан нон нархлари Қорақалпоғистон Республикасида (1,2 %), Сурхондарё (6,6 %) ва Фарғона (5,0 %) вилоятларида қимматлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter