Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Январ ойи давомида об-ҳаво қандай ўзгариши эълон қилинди

Январ ойи давомида об-ҳаво қандай ўзгариши эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати 2022 йил январ ойида кутиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

Бу йилнинг январ ойи нисбатан илиқ, аммо ёмғирли об-ҳаво билан бошланди.

Республика ҳудуди бўйича деярли ҳар куни ёмғир, тоғларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилган.

7 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик тўхтади. Фақат Тошкент, Сурхондарё вилоятларида эрталаб, Фарғона водийсида кун давомида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида бироз қор ёғади.

8-14 январда республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

9-12 январда ҳаво ҳарорати кечалари 2° совуқ-3° илиқ, кундуз кунлари 3-8° илиқ, баъзи жойларда 10-12° илиққача, 13-14 январда кечалари 0-5° илиқ, кундуз кунлари 8-13° илиқ атрофида бўлади.

Январ ойининг иккинчи ярмида ҳарорат кечалари 0-5° илиқдан 3-8° совуққача, кундуз кунлари 8-13о илиқдан 0-5о илиққача, шимолда кечалари 0-5° совуқдан 10-15° совуққача, кундуз кунлари 3-8° илиқдан 0-5° совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Иккинчи ўн кунликнинг бошида ва учинчи ўн кунликнинг айрим кунларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг