Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Январ ойида президент шифокорлар билан очиқ мулоқот ўтказади

Январ ойида президент шифокорлар билан очиқ мулоқот ўтказади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эндокрин касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Давлат раҳбарининг топшириғига кўра икки ой давомида соҳадаги ҳақиқий аҳвол ўрганилган.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев эндокринология хизматини такомиллаштириш бўйича кўриладиган биринчи галдаги чора-тадбирларни белгилаб берди.

Шунингдек, тиббиёт муассасаларида лаборатория хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги тизими жорий этилиши қайд этилди.

Йиғилиш давомида давлат раҳбари январ ойида шифокорлар билан очиқ мулоқот ўтказишини ҳам маълум қилди.

«Айтиш жоизки, сўнгги ойларда хирургия, кардиология, бугун эса эндокринология йўналишларини чуқур ичига кириб, муаммоларини таҳлил қилдик.

Умуман, соғлиқни сақлаш соҳасида ечимини кутаётган масалалар ҳали кўплигини инобатга олиб, январь ойида тиббиёт ходимлари билан «очиқ мулоқот» ташкил этамиз», деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Мутасаддилар олдига ушбу тадбирга пухта тайёргарлик кўриш, жойлардаги муаммоларни ўрганиб, уларни тизимлаштириш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг