Янгийўлда боғча томига кран ўқи қулаб тушди

Жорий йилнинг 25 март куни 19:10 ларда Янгийўл туманидаги 5-сонли ДМТТ томига ёмғир сабабли қўшни ҳудуддаги қурилиш ташкилотига тегишли кран ўқи қулаб тушди.
Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига кўра, ҳодиса жойига зудлик билан тегишли орган вакиллари етиб келишган. Болалар боғчаси том қисмини зарарлаган кран ўқи олиб ташланган.
«Айни дамда қурилиш ташкилоти томонидан муассаса том қисмидаги зарар етган жойларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва 3 кун ичида тўлиқ таъмирдан чиқарилади», – дейилади хабарда.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Ҳозирда ММТ муассасаси вақтинчалик ёпилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter