Тошкентдаги Янгиҳаёт туманига ҳоким тасдиқланди

Бугун Янгиҳаёт тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, сессияда Иноғомов Ҳаёт Илясович туман ҳокимлигига номзоди бир овоздан маъқулланди.
Ҳаёт Иноғомов 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент автомобил йўллари институтини тамомлаган.
Шу пайтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter