Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгиҳаёт туманида ЙТҲ содир бўлди

Янгиҳаёт туманида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 28 декабрь куни соат 04.55 ларда Янгиҳаёт тумани Қипчоқ-Софдил кўчалари кесишган чорраҳасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳодисада 2000 йилда туғилган Д.М. бошқарувида бўлган «Спарк» ҳамда 1987 йилда туғилган Ф.Р. бошқарувида бўлган «Газел» русумли юкмашинаси тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида «Спарк» автомашинаси ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг