Янги йил ва Рождество байрамларининг фарқи нимада?

Ҳозирги кунда ўзбеклар орасида янги йилнинг Римликлар илоҳи ЯНУС шарафига жорий этилганлигини биладиганлар жуда кам. Аксинча мутлақ кўпчилик бу байрамни насронийлар байрами, деб биладилар. Соф эътиқодли насронийлар бу байрамни расман нишонламаслиги, аксинча қарши эканлигини эса билишмайди.
Насронийлар нишонлайдиган байрам эса «Рождество» бўлиб, бу байрам ўзбек тилида «мавлуд куни» деб аталади. Унда Исо алайҳиссалом туғилган кун байрам қилинади. Рождество янги тақвим бўйича католиклар ва протестантларда 25 декабрда, Рус, Серб, Арман-григорян, шарқий католик черковларида эса юлиан тақвими бўйича 25 декабрь – янги григориан тақвими бўйича 7 январда нишонлашади.
Аслида Исо алайҳиссаломнинг мавлуд кунини нишонлаш ҳам жоиз иш эмас. Чунки Исо алайҳиссаломнинг ўзи ҳеч кимни бу ишга буюрмаган. Балки мавлуд кунини нишонлаш ўша давр насронийлари томонидан Римликларнинг 25 декабрда нишонлайдиган Қуёш худоси кунини омма онгидан фориғ қилиш учун таъсис этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter