Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги йил кечасида об-ҳаво қандай бўлади?

Янги йил кечасида об-ҳаво қандай бўлади?

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзгидромет» 29-31 декабрга об-ҳаво прогнозини тақдим этди.
Республика аҳолиси 31 декабрдан 1 январга ўтар кечасини ташқарида қор ёғиш ҳодисаларисиз кутиб олади.

Қорақалпоғистон рeспубликаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 29-30 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ; 30-31 декабрда кечаси 4-9° совуқ, кундузи 30 декабрда 0-5° илиқ, 31 декабрда 2-7° илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 29 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. 30-31 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 29-30 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 декабрда кечаси ва кундузи 3-8° илиқ; 30 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ; 31 декабрда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 29 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. 30-31 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 декабрда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ; 30-31 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 30 декабрда 2-7° илиқ, 31 декабрда 4-9° илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 29 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. 30-31 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 декабрда кечаси ва кундузи 5-10° илиқ; 30-31 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 30 декабрда 3-8° илиқ, 31 декабрда 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 29 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. 30-31 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 декабрда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ; 30-31 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 29 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади, 30-31 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 декабрда кечаси ва кундузи 0-5° совуқ; 30-31 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг