Янги вазир Фаластин элчисини қабул қилди
![Янги вазир Фаластин элчисини қабул қилди](https://static.xabaruz.com/crop/1/1/720_460_95_1137816848.jpg)
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Фаластиннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Жавад Муҳаммад Авадни қабул қилди.
В.Норов ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, элчини янги лавозимга тайинлангани билан табриклади ва масъулиятли дипломатик миссиясини амалга оширишда муваффақиятлар тилади.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини, шунингдек, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Норовга кеча, 27 апрел куни президентнинг тегишли фармони билан ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter