Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беҳзод Мусаев, Лазиз Тўйчиев, Абдуҳаким Ҳожибоев ва Темур Ишметов зиммасига янги топшириқ ижроси юклатилди

Беҳзод Мусаев, Лазиз Тўйчиев, Абдуҳаким Ҳожибоев ва Темур Ишметов зиммасига янги топшириқ ижроси юклатилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев бугун ёшлар масаласи бўйича видеоселектор ўтказди. Давлат раҳбари йиғилиш давомида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириладиган ишлар бўйича маълумот берди.

Жорий йилда соғлиқни сақлаш соҳасида катта ислоҳотларни бошладик.

Ҳар бир маҳалла ва хонадонни сифатли тиббий хизматлар билан қамраб олиш учун, малакали ўрта бўғин тиббиёт ходимларини кўпайтириш зарур бўлмоқда.

Биргина «тиббий бригадалар»га камида 7 минг нафар ўрта тиббиёт ходимлари керак.

Шунинг учун, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларимизнинг давоми сифатида, жорий йилда қўшимча 20 минггача ўрта тиббиёт (терапия, педиатрия, патронаж ва акушер ҳамширалар) ва ижтимоий ходимлар штатини ташкил этиш ҳисобига, минглаб ёшлар учун янги иш ўринлари яратилади, — деди давлат раҳбари.

Йиғилиш давомида ушбу топшириқ ижросини ташкил этиш Беҳзод Мусаев (бош вазир ўринбосари), Лазиз Тўйчиев (Президент маслаҳатчиси ўринбосари), Абдуҳаким Ҳожибоев (соғлиқни сақлаш вазири) ва Темур Ишметовнинг (молия вазири) зиммасига юклатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг