Янги тўлов тизими номини фойдаланувчилар танлайди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрдаги «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ янги чакана тўлов тизимини яратиш мақсадида Марказий банкка Миллий банклараро процессинг марказини (МБПМ) ташкил қилиш вазифаси юклатилган эди.
Шу муносабат билан Марказий банк янги процессинг маркази номини аниқлаш учун танлов эълон қилди.
Ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган юртдошларимиз ғоя ва таклифларини Марказий банкка ушбу манзил орқали тақдим этишлари мумкин.
Танлов икки босқичда ўтказилади:
- Биринчи босқичда мазкур тизимни номлаш бўйича таклифлар жорий йилнинг 10 октябрига қадар қабул қилинади ва шу билан бирга энг яхши ғоялар (шорт-лист) танланади.
- Иккинчи босқичда, биринчи босқич натижаси бўйича аниқланган энг яхши ғоялар орасидан ғолибни овоз бериш йўли орқали фуқаролар томонидан аниқланади (овоз бериш тартиби шорт-лист шакллангандан сўнг эълон қилинади).
Тўлов тизимининг номи ўзида миллий уйғунликни акс эттирувчи бир ёки икки сўздан иборат бўлиши керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter