Янги ташкил этилган университетда ўқув жараёни сентябрдан бошланади

«Cyber university» давлат университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-14-сон, 20.01.2025 й.) қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.
Қарорга кўра, ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-таҳлилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш «Cyber university» давлат университетининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув жиҳатдан мустақил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.
Унда талабаларни ўқитиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида олиб борилади.
Университет таркибида IT-кластер (ахборот технологиялар парки, технопарк) ташкил этилади ва илғор хорижий тажрибага асосланган технологик ва инновацион ғояларга йўналтирилган стартап лойиҳаларни яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш унинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.
2025/2026 ўқув йили учун Университетга бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига 100 та давлат гранти ажратилади. Бунда:
- ажратиладиган давлат грантлари таълим йўналишлари кесимида тақсимланади;
- навбатдаги ўқув йилидан бошлаб давлат гранти давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари асосида ажратилади;
Университетда ўқув жараёни 2025 йил сентябрь ойида бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter