Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги талқин: «Tergov.uz» сайти ишга тушди

Янги талқин: «Tergov.uz» сайти ишга тушди

Скриншот

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, бузилган ҳуқуқларни тиклашнинг барча зарур чораларини кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг «Tergovdepartamenti.uz» расмий веб-сайти ишга туширилган эди. Унда департаментда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳуқуқий ахборотлар, юртимизда содир этилган жиноятлар ҳамда уларга нисбатан кўрилган чоралар ҳақида маълумотлар бериб келинаётган эди.

Тергов департаментининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, сайтнинг номи ҳозир «Tergov.uz» деб ўзгартирилган.

Сайтни такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахслар билан Тергов департаменти раҳбарияти ўртасидаги мулоқотни янада кучайтириш ҳамда сайтга киришни осонлаштириш мақсадида сайтнинг номи «Tergov.uz» деб қисқартирилиб, унинг «Facebook» ижтимоий тармоғидаги Facebook.com\tergov.uz ва «Telegram»даги @tergov_bot номли расмий саҳифалари очилган.

Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар ўзларининг «Facebook»даги шахсий саҳифаси ва «Telegram» орқали тергов идоралари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифларини юборишлари, ўзларининг поймол бўлган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан тўғридан-тўғри Тергов департаменти раҳбариятига мурожаат қилишлари, ушбу мурожаатларига илова сифатида ишга алоқадор фото, аудио ва видео файлларини юклашлари мумкин.

Маълум қилинишича, ҳар бир хабар ва мурожаат Тергов департаменти раҳбариятининг эътиборидан четда қолмайди ва қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг