Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент янги қонунни имзолади

Президент янги қонунни имзолади

Фото: Президент матбуот хизмати

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида» Қонун (ЎРҚ-616-сон, 13.05.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган ўзгартишларга кўра:

  • «доимий прописка» тушунчаси ўрнига «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаси киритилди;
  • фуқароларга нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки уларнинг эгалигида бўлган бошқа манзилдаги уй-жой майдонига ҳам доимий рўйхатга туриш мумкин бўлди;
  • оилага тарбияга олинган (патронат) болалар – тутинган ота-онанинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади;
  • эр-хотиннинг никоҳдан кейин 1 йил давомида биргаликда яшаш шарти ва 1 йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоидалар чиқарилди;

Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган давлат ташкилотларида 5 йил муддат мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини олиб бораётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари), шунингдек уларнинг оила аъзолари мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинадиган бўлди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг