«Янги Ўзбекистон» боғи янги йил тантаналарига тайёр
«Янги Ўзбекистон» боғи янги йил тантаналарига тайёр бўлди. Бу масканга юртимиздаги энг баланд ва гўзал арча ўрнатилди.
450 кв метрли сунъий муз майдони, замонавий аттракционлар, савдо шахобчалари ҳамда овқатланиш масканлари тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонларига хизмат кўрсатишга шай.
Таомланиш учун ўзбек миллий ва Европа ошхонасининг сара овқатлари ҳамда фаст-фуд таклифи мавжуд.
Янги йил тадбирлари 2021 йилнинг 20 декабридан 2022 йилнинг 10 январигача давом этади. «Янги Ўзбекистон» боғига «Дўстлик» метро бекатидан бепул автобуслар қатнови ташкил этилган.
Боғ эрталабки 10:00 дан кечки 22:00 гача ишлайди.
Энг зўр томошалар, қизиқарли ва кўнгилочар тадбирларда Сиз ҳам иштирок этинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter