Янги очилган метро йўналиши 1 январгача бепул бўлади
26 декабрь соат 16:00дан бошлаб Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши хизмат кўрсата бошлади.
«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизматининг хабар беришича, йўналиш ишга тушгандан бошлаб 2021 йил 1 январ соат 8:00 га қадар ушбу йўналишда янги очилган «Бекат-1», «Бекат-2», «Бекат-3», «Бекат-4», «Бекат-5» станцияларида ҳаракатланиш бепул бўлади.
Бепул ҳаракатланиш фақат янги Сирғали линиясида амал қилади. Агар йўловчи Чилонзор йўналишидан (Олмазор бекатидан ҳам) ҳаракатланса йўл ҳақи тўланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter