Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги Конституцияни пойтахт аҳолисига тушунтириш учун минг кишилик тарғибот гуруҳи тузилади

Янги Конституцияни пойтахт аҳолисига тушунтириш учун минг кишилик тарғибот гуруҳи тузилади

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов Конституция лойиҳасини аҳолига тўлақонли етказиш ва тарғибот ишларини юқори савияда ташкил этиш учун махсус тағибот гуруҳи тузиш ҳақидаги қарорни имзолади.

Унга кўра, Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий тадбирлар «шаҳар – туман – маҳалла» тизими асосида кенг жамоатчиликка етказилади.

Ҳоким қарорида мазкур тарғибот гуруҳлари Тошкент шаҳар, туман ва маҳаллаларда маънавияти юксак, обрў-эътиборга эга бўлган нуроний-оқсоқоллар, жамоатчилик вакиллари, ёшлар, таълим, маданият, санъат, адабиёт соҳа вакиллари ҳамда ташкилот раҳбарлари орасидан тузилади.

Улар 21 нафар Тошкент шаҳар жамоатчилик гуруҳи вакиллари ва 3 нафар жамоатчилик гуруҳи раҳбариятидан иборат бўлиб, жамоатчилик гуруҳи вакилларининг 19 нафари туманларга бириктирилади.

Тошкент шаҳри бўйича бундай тарғибот гуруҳлари аъзолари сони эса маҳалла ва кўча фаолларидан ташқари жами 1 минг 80 нафарни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси референдуми 2023 йил 30 апрель – якшанба куни ўтказилиши белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг