Янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорлигида ёш шоир Жўрабек Жаҳоннинг «Кўнгил пойтахти» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Нодир Жонузоқ, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи бош муҳаррири Илҳом Зоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адабиётшунос Сувон Мели, адабиётшунос олим Абдулла Улуғов, филология фанлари доктори, профессор Абдулҳай Собиров, филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Каримов ва бошқалар сўзга чиқиб, улуғ устозларнинг йўлини муносиб давом эттиришга интилаётган шоир Жўрабек Жаҳон тимсолида шеъриятимизда яна бир янги истеъдод, янги овоз бўй кўрсатаётганини таъкидладилар.
Жўрабек Жаҳон миллий адабиётимизга Шукур Холмирзаев, Тоғай Мурод, Усмон Азим, Эркин Аъзам сингари устоз адибларни вояга етказган сурхон воҳасидандир. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан «Туйғулар шаҳарчаси » номли китоби чоп этилган.
«Кўнгил пойтахти» шоирнинг иккинчи китоби. Қўлига қалам тутган шоирнинг Ватанга, юртга, сўзга, адабиётга, шеъриятга, яқинларига, дўст-биродарларига бўлган муҳаббати, соғинчини ифодаловчи янги шеърлари жамланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter