Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Реновация тартиб-тамойиллари бўйича ахборот берилди

Реновация тартиб-тамойиллари бўйича ахборот берилди

Бугун - 9 апрел куни Президент Шавкат Мирзиёев шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Сўнгги саккиз йилда мамлакатимиз аҳолиси 6 миллионга кўпайди. Шу даврда ярим миллионга яқин хонадонлар барпо этилди. Жумладан, ўтган йили 100 минг хонадондан иборат кўп қаватли уй қурилган бўлса, бу йил янада кўп – 130 мингдан ортиқ хонадон режа қилинган.

Яқин йилларда аҳолимиз сони 40 миллион нафарга етиши кутилмоқда. Бундай ўсишда йилига 140-150 минг хонадонга талаб пайдо бўлади. Бу ҳар йили қўшимча 2 минг гектар ер керак, дегани. Лекин ер майдонлари ҳам чекланган.

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/8048

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг