Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги ҳафтада бизни қандай об-ҳаво кутаётгани очиқланди

Янги ҳафтада бизни қандай об-ҳаво кутаётгани очиқланди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология маркази юртимизда ушбу ҳафта қандай об-ҳаво кутилишини маълум қилди. 

Бугун республика ҳудуди бўйича қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 9-14° илиқ бўлади.

Сешанба ва чоршанба кунлари Қозоғистон ҳудуди бўйича нисбатан совуқ ҳаво кириб келади, бу фақат Ўзбекистоннинг ҳарорат фонига таъсир қилади. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари 0-5° илиқ, кундуз кунлари 9-14° илиқ атрофида сақланиб туради.

Пайшанба ва жума кунлари Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача атрофида бўлади, кундуз кунлари 15-17° илиққача кўтарилади.

8 декабрда шимолий туманларда, 9-10 декабрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Туман тушиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг