Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги лойиҳа: «Ўзбекистоннинг 100 нодир қўлёзмаси»

Янги лойиҳа: «Ўзбекистоннинг 100 нодир қўлёзмаси»

Бир неча йилдирки, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари бир қатор давлат, жаомат ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик амалга ошириб келаётган «Ўзбекистон маданий мероси – дунё тўпламларида» лойиҳаси ана шу бебаҳо дурдоналарни қидириб топиш, тадқиқ этиш улар ҳақида дунё жамоатчилигини хабардор қилишга йўналтирилган.

– Айни пайтда лойиҳа доирасида кенг қамровли ишлар қилинмоқда, – дейди лойиҳа раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқов. – Шу кунга қадар «Ўзбекистон маданий мероси – дунё тўпламларида» туркумида 10 жилдлик китоб-альбомни ўқучиларга туҳфа этдик. Ўзбек, инглиз ва рус тилларида чоп этилган бу китоб-альбомлар дунёнинг энг йирик маданий муассасаларида сақланаётган маданий меросимиз намуналари – нодир қўлёзмалар, археологик топилмалар, халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий санъат асарлари, фотосуратлар, архив ҳужжатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳар бир китобга шу мазмундаги ҳужжатли фильмлар диск кўринишида илова қилинган.

Caption

Ўзбекистонда ва дунёнинг бир қатор йирик шаҳарларида маданий меросимиз тарғиботига бағишланган маданий-маърифий анжуманлар ўтказилди. Жорий йилда Санкт-Петербург, Вашингтон, Берлин, Лондон, Париж, Деҳли сингари шаҳарларда ана шундай тадбирларда дунёнинг етакчи шарқшунос ва тарихчи олимлари таклиф этилди.

2018 йил 10-11 декабрь куни Тошкентда «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳасининг 2018 йил якунлари ва «Йўл харитаси-2019»ни ишлаб чиқишга бағишланган халқаро мультимедия форуми бўлиб ўтади. Мазкур форумда дунёнинг ўнлаб мамлакатидан 300 нафардан ортиқ шарқшунос, тарихчи ва санъатшунос олимлар, йирик музей ва кутубхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Форум кун тартибидан ўрин олган янги лойиҳалардан бири «Ўзбекистоннинг 100 нодир қўлёзмаси» деб номланади. Ушбу лойиҳа турли мамлакатлардаги илмий ва маданий муассасаларда сақланаётган, бевосита Ўзбекистонга тегишли бўлган қўлёзмаларни излаб топиш ва уларнинг факсимиле нусхаларини мамлакатимизга олиб келиш билан боғлиқ. Айни пайтга қадар мазкур лойиҳа доирасида бир қатор дурдона асарларнинг факсимиле нусхалари Европа технологиялари асосида кўпайтирилиб, юртимизга олиб келинди. Улар қаторида «Темур тузуклари», «Девоний Ҳусайний», «Меърожнома», «Равзатус-сафо» сингари ноёб асарларни мисол келтиришимиз мумкин.

Ҳали юзлаб ана шундай нодир қўлёзмалар дунёнинг турли ҳудудларида сочилиб ётибди. Уларнинг айримлари бизнинг илмий жамоатчилигимиз учун сирлигича қолмоқда. Лойиҳадан кўзда тутилган мақсад ҳам бу бебаҳо бойликни халқимизга қайтариш, шу билан бирга Ўзбекистоннинг тарихий ҳақиқатини, бой маданий меросини, маънавий салоҳиятини намойиш қилишдан иборат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг